Микрожосус: Хитой чивин каби дрон яратди

Микрожосус: Хитой чивин каби дрон яратди

Хитойлик муҳандислар уруш пайтида разведка олиб бориш учун чивин катталигидаги бионик мини роботни ишлаб чиқишди. Ушбу дрон кўриниши жиҳатидан ҳақиқий чивинни эслатади.

 

 

 

Мини роботнинг қанот ва оёқчалари махсус тарзда ҳашаротга тақлид қилиб яратилган. У жанг майдонида яширинча кузатув олиб боришга мўлжалланган.

 

 

 

Муҳандисларнинг таъкидлашича, бу технология душман томонидан аниқланмасдан маълумот тўплаш имконини беради. Бундай роботлар келажакдаги урушларда айғоқчиликнинг янги босқичини бошлаб бериши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: