Россия МДҲ давлатларида 16 та рус тили таълим марказларини очди

Бу ҳақда Россия таълим вазири Сергей Кравцов маълум қилди.
Таъкидланишича, ўтган йили уларда 4 мингдан ортиқ киши таълим олди. Яқинда Тожикистонда 5 та рус-тожик мактаби қурилди, ҳозирда Қирғизистонда 9 та қўшма мактаб лойиҳаси устида ишланмоқда.
“Ҳозирда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда 500 дан ортиқ ўқитувчи фанлардан рус тилида дарс бермоқда ва биз бу ишларни фақат кучайтирамиз”, – деди вазир.