Афғонистонда 4 магнитудали зилзила содир бўлди
06.04.2024 йил, Тошкент вақти билан 03:50 да (05.04.2024 йил, Гринвич бўйича 22:50 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 33,89 градус шимолий кенглик; 69,26 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 191 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 820 км жанубий-шарқда.