Янги Ўзбекистон йўлида автомобиллар ҳаракати 1 ойга чекланади

Янги Ўзбекистон йўлида автомобиллар ҳаракати 1 ойга чекланади

 

 

9 июлдан 9 августгача Янги Ўзбекистон йўлининг (Тошкент вилоятидан ҳаракатланиб келишда) “Янги Ўзбекистон” боғига туташ қисмидан автоуловлар ҳаракати тўхтатилади.

 

Бу “Янги Ўзбекистон” боғи яқинида ер ости йўл ўтказгичи қурилаётгани билан боғлиқ.

 

Машиналар ҳаракати “Янги Ўзбекистон” боғи чегара ҳудудидаги йўл орқали “Миллий боғ” кўчасига йўналтирилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: