Трамп Путин ва Си Цзиньпинга Москва ва Пекинни бомбалаш билан таҳдид қилганини айтган аудио тарқалди

Трамп Путин ва Си Цзиньпинга Москва ва Пекинни бомбалаш билан таҳдид қилганини айтган аудио тарқалди

 

 

CNN эълон қилган аудио 2024 йилда Трампнинг сайлов кампанияси учун маблағ йиғиш бўйича донорлар билан учрашувида ёзиб олингани айтилмоқда.

 

“Мен Путинга айтдим: “Агар сен Украинага кирадиган бўлсанг, мен Москвага бомба ёғдираман. Айтишим мумкинки, менда бошқа танлов бўлмайди”. У “мен сизга ишонмайман. Бундай бўлиши мумкин эмас”, деди. Мен бўлмасамчи дедим. У яна бир бор ишонмаслигини айтди. Аммо ҳақиқат шундаки, у менга ишонганди… дейлик 10 %га. Мен ХХР раиси Си билан ҳам гаплашдим. Мен унга ҳам шундай дедим: “Агар Тайванга кирсангиз, мен Пекинни бомбардимон қиламан”. У мени ақлдан озган деб ўйлади”, дейилади аудиода.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: