Қирқта эркак шайтонни алимент тўлайдиган қилиб қўяди…

Баъзиларга ҳайрон қоласиз. Қилғиликни қилиб қўяди-да, «билмай қолдим, шайтон йўлдан урди», дейди…
Тўғри, одамзод қонида шайтон васвасаси айланиб юриши бор гап. Аммо… Шунақангки эркаклар борки, қирқта урғочи шайтонни болалатиб ташлайди.
Шунақангки аёллар борки, қирқта эркак шайтонни алимент тўлайдиган қилиб қўяди…
Ҳамма айбни шайтон шўрликка тўнкайверманг!
Ўткир Ҳошимов