Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳудудларга амалга оширган ҳаво ҳужумлари оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди

Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳудудларга амалга оширган ҳаво ҳужумлари оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди

Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари манбаларига кўра, Исроил Қўшинлари томонидан Ғазо секторида амалга оширилган навбатдаги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Ҳужумлар вақтида бир нечта шахс жароҳат олгани ҳам маълум қилинди.

Авиаҳужумлар, жумладан, Ғазо шаҳрининг шимолида жойлашган қочқинлар лагери — Шати ва яқин атрофдаги палаткалар шаҳарчасини нишонга олган.

Ҳужумлар оқибатида кўплаб бинолар зарарланган, қурбонлар сони ортиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: