Украина бош вазири Денис Шмигал истеъфога чиқди

Украина бош вазири Денис Шмигал истеъфога чиқди

Шмигал истеъфо тўғрисидаги аризасини ўзининг Telegram каналида эълон қилди.

14 июл куни Украина президенти Владимир Зеленский Олий Радага Денис Шмигални мудофаа вазири лавозимига тайинлашни таклиф қилган эди.

Бош вазир лавозимига эса Зеленский ҳозирда иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаётган Юлия Свириденко номзод сифатида илгари сурмоқда.

Денис Шмигал 2020 йил март ойидан буён Украина ҳукуматига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Юлия Свириденко эса 2021 йил ноябрдан буён Шмигалнинг биринчи ўринбосари ва иқтисодиёт вазири сифатида ишламоқда.
Украина Мудофаа вазирлиги 2023 йил сентябридан бери Рустем Умеров томонидан бошқариб келинмоқда. Ўтган ҳафтада Зеленский уни Украинанинг АҚШдаги янги элчиси бўлиши мумкинлигини истисно этмаганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: