Мана шундай болачаларни болачаларни кўрсам, «дод», деб юбораман!.. (видео)

Нега, нега ахир?! Биз ҳам улардай бўлишимиз мумкин эди-ку. Ҳаттоки, ўрганганимизда ошиб ҳам кетардик. Бироқ аввало ўргатувчи бўлмади. Мотивация берувчи бўлмади. Ўзимизни ақлимиз етганида эса «сайил» ўтиб бўлган эди. Энди минг чиранмайлик, булардай бўлолмаймиз. Фақат кўрамиз, «дод», деймиз… Ҳозирда бизда ҳам ментальний арифметикага мослашган мактаблар, синфлар бор. Аммо негадир улар кўринишмайди… Ҳамма ёқни шоу безнес эгаллаб олган. Енгил ҳаёт эгаллаб олган. Бироз чиройли бўлсанг (аслида чиройли бўлишинг ҳам шарт эмас, соққасини берсанг бир пастда гузаллар гўзалига айлансан), кейин ликкилашни билсанг, ёқимсиз қилиқлардан хабаринг бўлса, бўлди. У ёғи ижтимоий тармоқларда обуначиларингу, лайк босувчилар тиқилиб кетади. Пул оқиб келади… На математикани ва на физикани мутлақо кераги йўқ. Аммо буларнинг бари вақтинча… (шундай дейману, аммо бундан эллик йил аввал ҳам отарчиларнинг ошиғи олчи эди). Бир куни фан ва фанннинг ортидан даромад қилувчилар ҳаммадан ўзиб кетишади…