«Чеченка« номи билан машҳур блогер болаларни ўткир тиғли буюмлар билан уриштирди

Ижтимоий тармоқларда аёл кичик ёшдаги болаларни ўзаро уриштираётгани тасвирланган видеохабар тарқалди.
Мазкур ҳолат ўрганилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга тегишли сўров берилди, дея хабар беради Болалар омбудсмани.
Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани ИИБ томонидан аниқланишича, блогерлик билан шуғулланувчи аёл А.Г. (1993- йилда туғилган) 13 июль куни Тошкент вилоятида оилавий дам олиш вақтида кичик ёшдаги ўғли ва жиянини гўёки ҳазиллашиб уриштирган ва бу ҳолат тасвирланган видеони ўз Инстаграм саҳифасига жойлаштирган.
Кеча, 15 июль куни фуқаро Г.А. бола манфаатига зид ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятини бажармаслик) билан жавобгарликка тортилди.
Ҳозирда мазкур оила мутасаддилар томонидан алоҳида назоратга олинган.