АҚШ Давлат департаменти ходимларига бошқа давлат сайловларига аралашмасликни буюрди

The Wall Street Жоурналънинг ёзишича, тегишли хизмат хати кеча АҚШнинг барча дипломатик ваколатхоналарига юборилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, хорижий сайловлар ҳақидаги баёнотлар фақат ғолиб номзодни табриклашга қаратилган бўлиши керак. Сайлов жараёнининг ҳалоллиги, қонунийлиги ёки мамлакатдаги демократик қадриятлар тўғрисида гапиришдан тийилиш тавсия этилган.