Операция пайти бемор танасининг ярми олиб ташланди

Москвадаги Блохин номидаги Онкология миллий тиббий тадқиқот маркази мутахассислари тери саратони билан касалланган беморнинг танасининг ярмини олиб ташлаш бўйича операция ўтказди.
Жарроҳлар учун камдан-кам учрайдиган амалиёт — хемикорпоректомия ёки тананинг ярмини олиб ташлаш операциясини қўллашдан ўзга чора қолмади. Бемор ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона йўли шу эди.
Смоленск вилоятининг Вязма шаҳрида яшовчи 43 ёшли бемор бахтсиз ҳодисада олган жароҳати туфайли 25 йил давомида фалаж бўлгиб, ногиронлар аравачасига михланган. 2024 йилда тери саратонига ҳам чалинган.
Операция Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош онкологи, академик Иван Стилиди назорати остида ўтказилган ва 12 соат давом этди.
Дардингиз, муаммоингиз бўлса, ўксинманг! Кимдир нафас олаётганига хурсанд…