Бюджетни сунъий интеллект назорат қилади. Хорижда эмас, Ўзбекистонда! 

Бюджетни сунъий интеллект назорат қилади. Хорижда эмас, Ўзбекистонда! 

Ҳисоб палатасининг фаолияти ва ижро тизимини такомиллаштириш бўйича тақдимотда сўнгги олти ойдаги аудит натижалар эълон қилинди. Унга кўра, 5,6 трлн сўм самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилган, 5 трлн сўмлик қўшимча тушум манбалари аниқланган. Шунингдек, “Масофавий аудит” ахборот тизими орқали 4 трлн сўмлик молиявий камчиликлар бартараф этилган.

Эндиликда тизимга сунъий интеллектни жорий этиш орқали камчиликларни келтириб чиқараётган омилларни илдизидан бартараф этиш вазифаси қўйилди. Режалардан бирига кўра сунъий интеллект орқали бюджет назорати кучайтирилади. Яъни, тизимдаги камчиликларни сунъий интеллект аниқлайди.

2023 йилда 12 та вазирликда ташкил этилган ситуацион марказлар самараси таҳлил қилиниб, бу йил яна 10 та вазирлик ва идорада ҳам шундай марказлар ташкил этилиши белгиланди. Бюджет ташкилотларида ички аудит ва назорат тизимларини ривожлантириш, Ҳисоб палатаси билан ахборот алмашувини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: