Еврокомиссия раҳбари Украина президенти билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида маълум қилди

Урсула фон дер Ляйеннинг Х ижтимоий тармоғида ёзишича, Владимир Зеленский Евроиттифоқнинг қўлловига ишониши мумкин, чунки «Украина ўзининг Евроинтеграция йўлида» аллақачон катта ютуқларга эришган.
«Украина шу мустаҳкам пойдевор асосида ҳаракат қилишда давом этиши ва қонун устуворлигининг асосий таянчларидан бири бўлган мустақил коррупцияга қарши органларни сақлаб қолиши лозим», — дея таъкидлади фон дер Ляйен.
Жорий ҳафтада Украинада шу кунгача мустақил бўлган коррупцияга қарши курашувчи икки орган — Коррупцияга қарши миллий бюро (НАБУ) ва Коррупцияга қарши махсус прокуратура (САП) президент томонидан тайинланадиган бош прокурорга бўйсундирилди. Бу икки орган мамлакатда 2014 йилги инқилобининг асосий ютуқларидан бири сифатида қаралади.
Бу қарор мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлди, шунингдек, Киевнинг Европадаги ҳамкорлари орасида ҳам тушунмовчилик уйғотди.
Орадан икки кун ўтиб, Зеленский янги қонун лойиҳасини киритди. Унга кўра, НАБУ ва САП мустақиллиги амалда тикланади. Кутилишича, Олий Рада бу қонун лойиҳасини 31 июл куни, таътилни муддатидан илгари якунлаб, кўриб чиқади.