“Ўйинчоқ шифокорлари” — Хитойда Labubu модаси янги касб яратди

“Ўйинчоқ шифокорлари” — Хитойда Labubu модаси янги касб яратди

Хитойда оммалашган “Labubu” ўйинчоқларга бўлган талаб ортиб бораётгани ушбу маҳсулотларни таъмирлаш билан шуғулланувчи махсус мутахассислар — “ўйинчоқ шифокорлари” касбининг шаклланишига олиб келди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

Мазкур хизмат тури Labubu ўйинчоқлари шикастланганда ёки ифлосланганда уларни таъмирлаш ва тозалашни ўз ичига олади. Аксарият ҳолларда ушбу ўйинчоқларни мода ихлосмандлари кундалик аксессуар сифатида сумкаларда олиб юришади, бу эса уларнинг тез-тез шикастланишига сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, таъмирлаш ишлари ўйинчоқ нархининг ўртача 10 фоизини ташкил қилади. Оддий Labubu ўйинчоғи Хитойда 99 юань (тахминан 14 АҚШ доллари) атрофида баҳоланмоқда.

Мазкур хизмат бозори айниқса йирик шаҳарлар, жумладан Пекин ва Шанхайда тез суръатларда ривожланмоқда. Таъмирловчиларнинг айримлари ижтимоий тармоқларда ўз хизматларини реклама қилиб, мижозлар сонини оширмоқдалар.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: