Бразилияда Х ижтимоий тармоқғи устидан суд жараёни бошланди

Бразилияда Х ижтимоий тармоқғи устидан суд жараёни бошланди

Бразилия Олий суди Илон Маскка тегишли Х ижтимоий платформаси бўйича тергов очди. Бу ҳақда тегишли манбаларга таяниб, Deutsche Welle хабар берди.

Х суд томонидан аллақачон чиқарилган буйруқларни эътиборсиз қолдирмаслиги, шу қаторда, блокланган профилларни қайта фаоллаштиришни бас қилиши керак, — дейилади суд ҳужжатларида.

Маск судья Алешандре де Мораэснинг қарори конституцияга зид эканлигини айтиб, суд қарори устидан норозилик билдирган.

Ижтимоий тармоқлар қоидалардан холи ҳудуд эмас. Чет элда яшовчи миллиардерларнинг ижтимоий тармоқларни назорат қилишига ва суд қарорларини эътиборсиз қолдириб, ҳуқуқий тизимни оёқ ости қилишига йўл қўя олмаймиз, — дея таъкидлаган Мораэс ўз қарорида.

Агар суд қарорини эътиборсиз қолдиришда давом этса, Х платформаси қайта ҳисоблашда кунига 18 минг евро жаримага тортилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: