УEФА санкциялар даврида Россия клубларига 10 млн евродан кўпроқ тўлади

The Guardian саҳифаларида санкциялар даврида УEФАнинг Россия клубларига тўловлари ҳақида хабар эълон қилинди. Россия терма жамоаларининг расмий халқаро ўйинларда иштирок этиши тақиқланганига қарамай, УEФА бирдамлик дастури доирасида пул ўтказишда давом этмоқда.
Бирдамлик дастури еврокубокларга чиқиш учун ички миқёсда етарлича муваффақиятга эриша олмаётган клублар учун мўлжалланган. УЕФА бундай тўловлар орқали «Европа лигаларида рақобат мувозанатини сақлаб қолишга» ҳаракат қилмоқда. УЕФА санкциялар жорий этилганидан бери Россия клубларига 10,8 миллион евродан кўпроқ пул тўлади.
Шу билан бирга, таъкидланишича, Украинанинг бешта клуби «жанговар ҳаракатлар зонасида» бўлгани учун бундай тўловларни ололмаган.