Эй-й, даҳшат бўлади!..

Ҳиндулар қабиласида янги сайланган бошлиқдан:
— Бу йил қиш совуқ бўладими ёки илиқ бўладими?- деб сўрашди.
Ҳеч қандай ҳаво маълумотидан хабарсиз бўлганига қарамасдан, ўзининг жиддий ва ишончли, тадбирли кўриниши учун у эҳтиёткорлик билан:
— Ҳа, бу йил қиш совуқ бўлади, совуқ қотмаслик учун ўтин йиғишни бошланг!- деб жавоб берди.
Орадан оз вақт ўтгач, бошлиқ ўз жавобининг тўғри ёки нотўғрилигини билиш учун метеорология хизматига қўнғироқ қилиб:
— Келаётган қиш совуқ бўладими ё илиқми? – дея сўради.
Ходим унга:
— Бу йил жуда қаттиқ совуқ бўлади! – деб жавоб берди.
Бу гапдан кейин бошлиқ яна қабила одамларини йиғиб:
— Қиш кутганимиздан ҳам қаттиқроқ бўлади, имконингиз етганича кўпроқ ўтин йиғинг! – деб буйруқ берди.
Бироз вақт ўтиб, бошлиқ яна ишонч ҳосил қилиш учун ўша хизматга қўнғироқ қилиб:
— Бу қиш ҳақиқатан ҳам қаттиқ бўладими? – деб, қайта сўради.
Ходим:
— Бу тарихдаги энг даҳшатли қиш бўлади! – дея, хавотирли жавоб берди.
Ҳиндулар сардори ҳайрон бўлиб:
— Қандай қилиб бунчалик ишонч билан айтяпсиз? -деб, таажжуб билан сўради.
Метеорология ходими:
— Чунки ҳиндулар кечадан бери ақлдан озадиган даражада ўтин йиғишяпти! – деб жавоб берди.))).
(таржима)
Салим Аюбий