Кайфиятингиз йўқми, пишлоқ енг!
– Кўпинча биз ширинликлар истеъмол қилишни ёқтирамиз, чунки серотонин қанча кўп бўлса, кайфият ҳам шунча яхши бўлади. Аммо бошқа фойдали маҳсулотлар ҳам организмда серотонин миқдорини ошириши мумкин.
– Пишлоқ таркибида серотонин ҳосил бўлишида муҳим ўрин тутадиган триптофан бор. Бундан ташқари, пишлоқда тиш эмалини мустаҳкамлайдиган кўп миқдорда калсий ва магний бор.