Тўқаев Ўзбекистонга ташриф буюради

Тўқаев Ўзбекистонга ташриф буюради

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев халққа мурожаатида яқин истиқболдаги иш режалари ҳақида маълумот берди, деб хабар берди Tengrinews.

Давлат раҳбарининг айтишича, йил охирида у Россия ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Шунингдек, Остонада Озарбойжон, Арманистон ва Туркманистон раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади. Осиё ва Европанинг қатор давлатлари раҳбарлари билан музокаралар ҳам режалаштирилган.

Бундан ташқари, Тўқаев тез орада Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида нутқ сўзлайди. Президент Қозоғистоннинг халқаро вазиятга қарашини ва БМТни ислоҳ қилиш бўйича таклифларини тақдим этишини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: