Мирзиёев бир сўзли инсон — Трамп Ўзбекистон президентини улкан битим имзолангани билан табриклади 

Мирзиёев бир сўзли инсон — Трамп Ўзбекистон президентини улкан битим имзолангани билан табриклади 

 

АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида “Uzbekistan Airways” $8 млрд.га Boeing’дан 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилиши ҳақида ёзди.

 

“Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев – бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур”, деб ёзади Трамп.

 

Ўз навбатида, “Uzbekistan Airways” янги ҳаво кемаларини етказиб бериш 2031 йилдан бошланишини маълум қилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: