Барибир алдайди. Ҳар қанақасига алдайди!..

Барибир алдайди. Ҳар қанақасига алдайди!..

Еврейлар ҳақида яна битта ҳангома:
Яҳудийлар бригадаси пароходни бўяш учун тендерда ютиб чиқишди…
Улар Oдесса юк ташиш компаниясига келиб шартномани имзолашади ва маълум миқдорда аванс олишиб, ишга кетишади.
Бир ҳафта ўтиб улар бажарилган ишни қабул комиссиясига топширишга келишади.
Бажарилган иш комиссияга ёқади. Пароход оппоқ қилиб бўялган, бирорта доғ йўқ, худди яп-янгидай ярақлаб турибди!
Яҳудийлар бригадаси иш сифатли ва тўла тўкис бажарилганлиги тўғрисида тузилган далолатномани имзолаб, шартномада кўрсатилган пулнинг қолганини олиб, қуюқ хайрлашиб, кетишади.
Бир мунча вақт ўтгач, пароход йўлга чиқиш учун бурилганда пристанда турганларга унинг орқа томони кўринади. Пароходнинг бу томони умуман бўялмаган, қорайиб, занглари оқиб ётибди.
Бурютмачи шокда, техник назоратчи ваҳимада…
Яҳудий бригадаси бошлиғини топиб, пароходга олиб келишади ва:
– Хўш, нега пароходнинг орқа томонини бўямадиларинг?!
– Нималар деяпсиз?! – дейди бригадир, – биз шартномани бузмадик, унда ёзилган ишни тўлиқ бажардик-ку, шартномани ўқиб кўринглар!
Улар шартномани ўқишади.
– Кўрдингизми, бу ерда:
«БИР ТОМОНДАН ЯҲУДИЙ БРИГАДАСИ, БОШҚА ТОМОНДАН OДЕССА ЮК ТАШИШ КОМПАНИЯСИ ПАРОХОДНИ БЎЯШГА РОЗИ БЎЛИШДИ…» – деб ёзилган!
Русчадан Мирза Анвар таржимаси.
Дўстларингизга ҳам юборинг: