Ўзбекистонда илк бор МДҲ давлатларининг «Восток-Антитеррор – 2024» аксилтеррор машқлари бўлиб ўтади

Ўзбекистонда илк бор МДҲ давлатларининг «Восток-Антитеррор – 2024» аксилтеррор машқлари бўлиб ўтади

МДҲга аъзо давлатларнинг «Восток-Антитеррор – 2024» аксилтеррор ўқув машғулотларининг куч босқичи илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Бу ҳақдаги қарор Ҳамдўстлик мамлакатлари миллий аксилтеррор марказлари бош штаблари раҳбарларининг Москвада бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди.

Учрашув иштирокчилари МДҲда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги вазиятга баҳо бердилар, терроризмга қарши кураш бўйича миллий тажриба алмашдилар ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

Ҳамдўстлик давлатларига таҳдидларнинг пайдо бўлишига таъсир этувчи омиллар Афғонистон ва Сурия-Ироқ зонасидаги террорчилик ташкилотларининг фаоллиги, Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятдир.

МДҲга аъзо давлатлар ҳудудига қурол-яроғ ва ўқ-дориларни ноқонуний олиб кириш, сунъий интеллект технологиялари, учувчисиз тизимлар ва робот тизимларидан фойдаланиш хавфи ҳам терроризм хавфини оширади.

Шунингдек, муҳим ахборот инфратузилмаси, саноат объектларини бошқариш тизимлари, ёқилғи-энергетика комплекси ва транспортга киберҳужумлар таҳдиди сақланиб қолмоқда.

Иштирокчилар жорий йилда «Восток-Антитеррор – 2024» қўшма аксилтеррор машқларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқдилар, унинг куч босқичи Ўзбекистонда илк бор ўтказилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: