Ҳурматли президент, мен сизга гўшт сотолмайман!..

Мӯғулистон президенти Халтмаагийн Баттулга фуқаролар билан учрашиш жараёнида гӯшт бозорига киради. Бозорда кечган суҳбат:
— Гӯштингиз яхши экан. Бизнесингиз яхшими?
— Бугунги кундан бошқа кунлари яхши бӯларди. Бугун 1 кг ҳам гӯшт сота олмадим.
— Нега?
— Сизни келади деб аҳолини бозорга киритишмади.
— Унда мен сиздан 4 кг гӯшт сотиб ола қолай.
— Сота олмайман.
— Нега?
— Сизни келади деб пичоқларни йиғиштириб олган.
— Пичоқ йӯқ бӯлса гӯштингизни тӯлалигича сотиб оламан.
— Кечирасиз, сота олмайман.
— Ие, яна нимага?
— Чунки одатда гӯштнинг килоси 6000 тугрикдан сотилади, сизни келади деб 3000 тугрик деб нарх қӯйишди. Сизга 3000 тугрикдан сотсам қарзга ботиб кетаманку.
— У ҳолда мен гӯштни 6000 тугрикда, ӯз нархида сотиб оламан.
— Кечирасиз, аслида мен сотувчи эмасман… қӯриқчиман.
— Нималар деяпсан? Қани бошлиғинг, чақир бу ерга.
— Бошлиқ кӯкат растасида кӯкат сотаётганди.