Бойлар жанги! Икки томон ҳам бой бўлса ёмон қийин бўларкан!.. (видео)

Очғини айтганда тахминан шундай воқеа содир бўлиши керакдай эди. БАА сотиб олайин, деса Қатар ундан бой. Сотиб олмайин деса ЖЧ финал босқичига чиқиши сув билан ҳаводай зарур…
Худдас 3 — этапда БАА футболчилар Қатарни «ер тишлатган» эди. Яна шундай қиламиз, деб ўйлашаган чоғи, майдонга ғўддайиб-кеккайиб тушишди. Бироқ ўйин умуман бошқача бўлди. Якунда эса Қатар 2:1 ҳисобида устун келиб, тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
Аммо бунга БАА мухлислари чидай олишмади ва ишкални бошлаб юборишди. Ўзиям ишкалмисан ишкал бўлди. Сиз эса ана шу ишкалдан бир тутам кўриб турибсиз!..
Бу киччик мақолани дўсту биродарларингизга, қариндошларингизга, гуруҳларингизга тарқатинг. Токи, улар ҳам бир шингил «ишкал»дан бенасиб қолишмасин. Ахир ҳам Қатар, ҳам БАА бизни гуруҳимизда бўлган. Ҳар иккисини ҳам доғда қолдирганмиз. Аммо мазза қилганмиз!..