Тезак ёқинглар! Ана, Қумқурғон тумани ҳокими айтди!.. (видео)

Нима ота-бобонг бир умр газ ёққанми уйни истиш учун. Тезак ёққан. Ўлиб қолмаган. Омон-эсон қишдан чиққан. Сенлар ҳам чиқасанлар! Ҳа, деб газ, газ деяверасанлар. Сенлар ҳам бундай қишни қишлигини ҳис қилинглар. Энди йигима биринчи асрда яшаяпмиз, ҳамма ёғимиз комфорт бўлиши керак деявермасдан, табиийликни ҳам сезинглар, барака топгурлар!..
Қалай зўрми?!
Ҳа, айтганча газ таги йўқ эмиш. Ҳокимни ўзи шундай деди. Катталар бир нарсани билишмаса гапиришмайди!..