Электр энергиясидан нооқилона фойдаланган МЧЖга нисбатан чора кўрилди

Ўзэнергоинспекция Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Риштон туманида жойлашган “M. S. G‘.” МЧЖ электр ускуналарида реактив қувватни компенсация қилиш ишларини ташкил этмагани, натижада электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Мазкур қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 45-моддаси асосида ҳисоб-китоб қилиниб, 46,8 миллион сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилди.
Маълумот ўрнида: Реактив қувват компенсацияси бўйича ишлар ташкил этилмаслиги ёки белгиланган тартибга риоя қилинмаслиги — исроф қилинган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.