«Payme»ни ёмон иштаҳаси очилиб кетди!..

Илгари ҳамма ўтказмалардан бир фоиздан олишарди. Энди ўша ўзи оладиган бир фоиздан ҳам бир фоиз оладиганга ўхшаб кетаяпди. Ўзи одамлар минг сўм ишлаб топиш учун қанча машаққат чекишади. Аслида ҳар қандай ўтказмалар текин бўлиши керак. Ва бу нарсани қандайдир фирмалар эмас, банклар амалга оширишлари керак. Бироқ ундай эмас. Бунга кўникиб ҳам бўлганмиз. Энди бу «Payme» бунга ҳам қаноат қилмай олганини устига яна олишни бошлаб юборганга ўхшайди. Маслан, бирорта танишингизга 50 ооо сўм ўтказдингиз. «Payme» ўша ўтказган суммангиздан 550 сўм олиб қолаяпди. Бундай олиб қараганда арзимаган сумма. Лекин сиз миллионга, ўн миллионга кўпайтиринг. Ана шунда кўрасиз аризмаган суммани аҳволини!.. Демак, «Payme»га байкот қилиш вақти келганга ўхшайди. Чунки бошқачасига ҳеч кимнинг кучи етмайди… Ё етармикан?!