«Арманистонга юк транзити бўйича барча чекловлар бекор қилинди»

Озарбойжон президенти Арманистонга юк транзити бўйича барча чекловлар бекор қилинганини эълон қилди.
Илҳом Алиев бу ҳақда Қозоғистон пойтахти Остонадаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Алиевнинг таъкидлашича, бу қарор Озарбойжон ва Арманистон ўртасида тинчликнинг фақат қоғозда эмас, амалда ҳам намоён бўлаётганининг муҳим белгиси ҳисобланади.
Алиевнинг сўзларига кўра, Боку ва Ереван ўртасидаги фаол ҳамкорлик муҳим геосиёсий аҳамиятга эга ҳисобланади.