АҚШ Венесуэлага “наркотикларга қарши уруш” важи билан ҳарбий ҳужум қилишга тайёрламоқда

Агар Венесуэлага ҳужум уюштирилса, бу мустақил давлатга қарши режалаштирилган босқин сифатида кўрилиши мумкин.
Қисқача ҳолат:
— Трамп наркокурьерларни террорчи деб эълон қилди ва ҳарбий зарбалар учун ҳуқуқий асос яратмоқда.
— Ҳарбий флот, жумладан эскадра ва атом субмаринаси соҳилга яқин жойлаштирилган.
— F-35 самолётлари Венесуэла ҳаво ҳимоясини турли провокаиялар билан синовдан ўтказмоқда.
Қаршилик:
— Мадуро режими узоқ муддатли партизан урушини тайёрламоқда. Бу анъанавий ҳарбий тўқнашув бўлмаслиги кутилмоқда.
— Хабарларга кўра, Куба махсус кучлари Мадурони ҳимоя қилишда иштирок этмоқда, “Қора Васп” каби гуруҳлар борлиги айтилаяпти.
— Шаҳарларда 5,000дан ортиқ парамилитар тузилмалар — колективо каби гуруҳлар фаол экани ва уларнинг шаҳар каршилигида катта таъсири борлиги айтилади.
— Шунингдек, баъзи манбалар Ҳезболла ва бошқа хорижий гуруҳларнинг мавжудлигини ҳам тилга оляпти.