Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюссел шаҳрига етиб борди
Президентни аэропортда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуард Стипрайс ҳамда бошқа расмийлар кутиб олган.
Ташриф доирасида давлат раҳбари Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этади.
