“Хабаровск” атом сувости кемаси денгизга туширилди
Кема Россиянинг Северодвинск портида денгизга туширилди.
«Ушбу сувости кемаси махсус қуроллар ва роботлаштирилган воситалар ташувчиси бўлиб, Россиянинг жаҳон океанидаги манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазифаларни муваффақиятли бажариш имконини беради», дейилади вазирлик баёнотида.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакат ядро двигатели билан жиҳозланган “Буревестник” қанотли ракетаси ва ядро энергия тизимига эга “Посейдон” сувости қуроли синовдан ўтказилганини маълум қилган эди.
