Турк паҳлаваси — тарихий мерос ва абадий лаззат тимсоли

Турк паҳлаваси — тарихий мерос ва абадий лаззат тимсоли

Турк паҳлаваси — олтин тусли қатламлари, мазали шарбати ва оғизда эриб кетувчи нафис таъми билан дунё ширинликлари орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Паҳлава, нафақат турк ошхонасининг “шоҳ” лаззати, балки у кўплаб чегара ва маданиятларни бирлаштириб, бутун дунё ширинлик ихлосмандларининг қалбини забт этишга улгурган. Бу бетакрор таъмни ҳис қилиш учун энг яхши манзил — Туркия ва 17 ноябрь Бутунжаҳон паҳлава куни эса бунинг учун ажойиб фурсатдир.

Турк ошхонасининг бебаҳо ширинлиги

Паҳлава барқарор турк ошхонасининг қадимий ва бебаҳо пишириқларидан бири саналади. У Туркиянинг юфка (нозик хамир) тайёрлаш анъаналаридан келиб чиққан бўлиб, Усмонийлар империяси даврида мукаммалликка етган. Бу ноодатий рецепт ҳозирда ЮНEСКОнинг Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

Паҳлава юрти — Газиантеп

Ижтимоий тармоқлар паҳлаванинг турли рецептлари ва тайёрланиш усулларини ўзида жамлаган пост ва ҳаштаглар билан тўлиб-тошган. Аммо мукаммал паҳлава тайёрлаш сабр, маҳорат ва маҳсулотларни чуқур билишни талаб қилади. Энг мазали паҳлава Туркиянинг жануби-шарқидаги, ЮНEСКО Ижодкор шаҳарлар тармоғига кирган Газиантеп вилоятида тайёрланади.

Газиантеп паҳлаваси Европа Иттифоқи томонидан ҳимояланган мақомга эга биринчи турк ширинлиги ҳисобланади. Унинг ўзига хос жиҳати — нозик қатлами, юқори сифатли Антеп пистаси ва маҳаллий сариёғ каби ажойиб маҳсулотларидадир. Ошпазлар хамирни деярли шаффоф бўлгунча қўлда ёйишади, кейин қатламлар орасига майдаланган писта ва сариёғ қўйишади. Сариқ рангга киргунга қадар печда пиширалади. Иссиқ паҳлавага қиём қуйилади ва у аста-секин сингиб кетади. Шу тариқа хамири қарсилдоқ, ичи юмшоқ ва нафис таъмли Газиантеп паҳлаваси тайёр бўлади.

Туркия бўйлаб бу севимли десертнинг сон-саноқсиз турлари турли усул ва масаллиқлар билан тайёрланади. Баъзилари шаклига қараб турлича номланади: ҳавуч дилими баклава (сабзи шаклидаги паҳлава), миде баклава (чиғаноқ шаклидаги паҳлава) ва булбул юваси (булбул уяси). Бошқалари эса таркиби билан ажралиб туради, жумладан, хамир қатламлари орасига қаймоқ солинган шобиет, сут билан тайёрланган сутли нурие ёки кам шарбатли куру баклава.

Янги авлод ошпазлари ушбу классик ширинликка замонавий нафислик бағишламоқда. Энг янги турлардан бири —сут ва шоколад қўшилган совуқ паҳлава. Совуқ паҳлава сўнгги пайтларда Туркияда энг кўп афзал кўриладиган ширинликлардан бирига айланган. Қадимий ёки замонавий шаклда бўлсин, паҳлава барибир воз кечиб бўлмас абадий лаззат бўлиб қолмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: