Трамп АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг Эпштейн билан алоқаларини тергов қилишни сўради
Оқ уй раҳбари АҚШ Адлия вазирлиги ҳамда Федерал қидирув бюросидан (ФҚБ) мамлакатнинг собиқ президенти Билл Клинтон, собиқ молия вазири Ларри Саммерс ва LinkedIn асосчиси Рид Ҳоффманнинг молиячи Жеффри Эпштейн билан эҳтимолий алоқаларини тергов қилишни сўради.
Эпштейн вояга етмаган қизларни мажбурий жинсий алоқага жалб қилишда айбланган ва қамоқда ўз жонига қасд қилган.
«Мен бош прокурор Пэм Бонди ва Адлия вазирлигини ФҚБнинг буюк ватанпарварлари билан биргаликда Жеффри Эпштейннинг Билл Клинтон, Ларри Саммерс, Рид Ҳоффман, JPMorgan, Chase ва бошқа кўплаб одамлар ва ташкилотлар билан алоқаларини, уларнинг ўртасида нималар бўлганини аниқлаш мақсадида тергов қилишни сўраш ниятидаман», — деб ёзди АҚШнинг амалдаги президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эпштейннинг АҚШ Демократик партияси томонидан эълон қилинган собиқ молия вазири Саммерс билан ёзишмаларидан бирида у Трампни «жудаям хавфли одам» деб атаган.
«Мен жуда кўп ёмон одамларни учратганман, лекин уларнинг ҳеч бири Трампга ўхшамайди. Трампнинг танасида битта ҳам яхши ҳужайра йўқ. Шундай экан, у хавфли одам», — дейилади Эпштейн хабарида.
