ЕИ Москва активлари ҳисобидан Киевга кредит беролмайди

ЕИ Москва активлари ҳисобидан Киевга кредит беролмайди

Бу ҳолат Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича музокараларга жиддий тўсиқ бўлиши мумкин, деган Белгия ташқи ишлар вазири Максим Прево.

«Европа Иттифоқининг ҳозиргача Украинани молиявий қўллаб-қувватлашнинг аниқ йўлини топа олмаётгани Белгиянинг айби эмас, балки буни қандай қилишни билмай ва бу билан боғлиқ хавфларни тушунмай, Россия активларидан фойдаланишни талаб қилаётган блокнинг қайсарлиги натижасидир,» – деб ҳисоблайди Белгия ташқи ишлар вазири Максим Прево.

Европа дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, бу борада якуний қарор декабрь ойида бўлиб ўтадиган саммитда қабул қилинади.

«Белгияда хавф-хатарлардан хавотирланиш учун ҳуқуқий асослар бор. Аммо бошқа аъзо давлатлар бу хатарларни бўлишишга тайёр эканликларини билдиришди. Биз ҳозир бу масалаларни муҳокама қиляпмиз», — деди Кая Каллас.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: