Грузия 2030 йилда Евроиттифоққа қўшилишга тайёр бўлади — мамлакат президенти
«2030 йилга бориб Грузия Европа Иттифоқига аъзоликка тайёр бўлади, аммо биз ЕИ ўз қарашларини ўзгартирадими-йўқми, билмаймиз. Улар икки хил стандартлар билан иш тутади. Энг муҳими мулоқот, аммо улар биз билан мулоқот қилмаяпти. Евроиттифоқ баъзан Грузия ҳукуматини тан олади, баъзан эса йўқ. Бу мавҳумлик», — деди Михаил Кавелашвили.
Бир йил аввал, мухолифат натижаларини тан олмаган парламент сайловларидан кўп ўтмай, Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича музокаралар 2028 йил охиригача кун тартибидан олиб ташланганини эълон қилган эди. Ўша кечанинг ўзида бутун Грузия бўйлаб намойишлари бошланди ва норозилик акциялари ҳозиргача давом этмоқда.
