Тошкентда яна 4 та қурилиш тўхтатилди, 41 киши жавобгарликка тортилди
Пойтахтдаги 97 та объектда ўтказилган рейдларда аниқланишича:
🔸14 та ҳолатда чангнинг ҳавога кўтарилмаслиги учун зарур талаблар бажарилмаган;
🔸9 та ҳолатда атмосферага чиқаётган зарарли моддалар меъёрдан ортиб кетган;
🔸52 та ҳолатда қурилиш майдонининг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилмаган.
Шу сабабдан 4 та объектда ишлар вақтинча тўхтатилди, 41 киши жавобгарликка тортилди, 47 киши расмий огоҳлантирилди.
