Наманган вилоятида бир кунда иккинчи марта зилзила содир бўлди

Наманган вилоятида бир кунда иккинчи марта зилзила содир бўлди

6 декабр куни соат 19:18 да Ўзбекистонда зилзила қайд этилди. Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотига кўра, зилзила эпицентри Наманган вилояти Поп туманида жойлашган.

Эпицентрда сезилиш кучи: 4 балл, магнитуда: 3,4, чуқурлик: 11 км. Эпицентрдан Тошкент шаҳригача масофа 133 километрни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларида зилзиланинг сезилиш кучи:

Наманган вилоятининг Поп туманида 2-3 балл, 15 км.
Фарғона вилоятининг Данғара туманида 2 балл, 27 км.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: