Ёш болаларга орқасида ўчирғичи бор қалам олиб беришда эҳтиёт бўлинг (+видео)

Ёш болаларга орқасида ўчирғичи бор қалам олиб беришда эҳтиёт бўлинг (+видео)

Кўплаб болалар қаламни орқа томонини бурнига тиқиб ўйнаганлиги сабабли, ўчирғич болани бурнининг ичига кириб кетиши мумкин. Кичкинтойлар орасида қаламнинг орқа томонидаги ўчирғични бурнига тиқиб ўйнаш, уни ҳидлаб кўриш ёки шунчаки ковлаш одатий ҳолга айланган. Бироқ, кўпчилик билмайдиган бир хавф бор: қалам учидаги резина ўчирғичлар вақт ўтиши билан бўшаб қолади.

Тарқалган кадрларда болакай дарс жараёнида қалам билан ўйнаётиб, унинг ўчирғич қисмини бурни ичига қаттиқ тиққани, натижада резина қисми қаламдан ажралиб, бурун бўшлиғининг чуқур қисмига кириб кетгани кўринади. Боланинг нафас олиши қийинлашиб, ваҳимага тушгани ҳар қандай ота-онани ҳушёрликка чорлайди.

ЛОР шифокорларининг таъкидлашича, бурун ичига кириб қолган ўчирғич нафақат нафас йўлларини тўсиб қўйиши, балки қуйидаги оғир оқибатларга олиб келиши мумкин:

Йирингли яллиғланиш: Резина бурун ичидаги шиллиқ қаватга ёпишиб, тез фурсатда инфекция чақиради.
Операция хавфи: Агар ўчирғич бронхларга тушиб кетса, фақат жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.
Ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши: Бурун тўсиқларининг шикастланиши умрбод асорат қолдириши мумкин.

Ўчирғичи бўшаб қолган ёки сифатсиз қаламлардан фойдаланмасликни, энг муҳими — бурун ва қулоққа ёт жисмларни тиқиш қанчалик хавфли эканини уларга тушунтиринг.

Ижтимоий тармоқларда ҳудди шунга ўхшаш видео тарқалди.

 

Манба: дунётв

Дўстларингизга ҳам юборинг: