Путиннинг қароргоҳига ҳужум жуда нозик паллада содир бўлди – Трамп

Путиннинг қароргоҳига ҳужум жуда нозик паллада содир бўлди – Трамп

 

АҚШ президенти Украина ҳукумати ниҳоятда ноўрин ва нозик паллада бундай ишга қўл урди, деган фикрда.

 

“Ҳозир устувор масала ҳарбий ҳаракатларнинг келгуси истиқболи эди. Мутлақо ноўрин пайтда нариги томоннинг уйига ҳужум қилиш бошқа гап”, – дея муносабат билдирди Трамп журналистлар билан суҳбатда.

 

Президент, шунингдек, Киев томонидан амалга оширилган бу ҳаракатни “мудофаа чораси” деб бўлмаслигини таъкидлади. У воқеадан қаттиқ ғазабланганини тан олиб, Украинага “Tomahawk” ракеталарини беришдан бош тортганини ҳам эслатди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: