Барселона — Реал Мадрид. Элъ-Класико: Барселона Реал Мадридни енгиб, Испания Супер кубоги ғолибига айланди (Видео)

Барселона — Реал Мадрид. Элъ-Класико: Барселона Реал Мадридни енгиб, Испания Супер кубоги ғолибига айланди (Видео)

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри мезбонлик қилаган Испания Суперкубогининг финал учрашуви якунланди. Унда “Реал Мадрид” “Барселона”ни ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. “Қирол Абдулла” стадионида бўлиб ўтган баҳсда Каталония жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ҳисоб 36-дақиқада “Барселона” футболчиси Рафинья томонидан очилди. 45+2-дақиқада Винисиус мувозанатни тиклади. 45+4-дақиқада Роберт Левандовски “кўк-анорранглилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 45+7-дақиқада Гонсало Гарсия ҳисобни тенглаштирди — 2:2.

Иккинчи бўлим кескин курашлар остида ўтди. 73-дақиқада Рафинья “Барселона”нинг 3-голини киритди. 90+1-дақиқада “Барселона” сардори Фрэнки Де Йонг Килиан Мбаппега қарши ишлатган қўполлиги сабабли қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Шу тариқа “кўк-анорранфлилар” 16-бор Испания Суперкубоги ғолибига айланди. 2025 йилги турнир финалида ҳам икки жамоа ўзаро тўқнаш келган ва унда “Барселона” 5:2 ҳисобида зафар қучган эди.

Испания Суперкубоги

Финал

“Барселона” — “Реал Мадрид” 3:2

Голлар: 0:1 — Рафинья (36), 1:1 — Винисиус (45+2), 2:1 — Левандовски (45+4), 2:2 — Гонсало (45+7), 3:2 — Рафинья (73)

Дўстларингизга ҳам юборинг: