Ҳаж зиёратини 40 марта адо этган 142 ёшли отахон ҳаётдан кўз юмди

Ҳаж зиёратини 40 марта адо этган 142 ёшли отахон ҳаётдан кўз юмди

Саудия Арабистонида мамлакатнинг энг кекса фуқароси сифатида тилга олинган Носир бин Родан ал-Рашид ал-Вадоий 142 ёшида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда Qatar Tribune “маҳаллий хабарлар”га таяниб ёзган.

Қариндошларининг маълум қилишича, у 1883–1884 йилларда, яъни подшоҳлик расман шаклланишидан олдин дунёга келган ва мамлакат тарихидаги барча подшоҳлар даврини кўриб умр кечирган. Шунингдек, у 40 мартадан ортиқ Ҳаж зиёратини адо этгани айтилмоқда.

Хабарларда Носир ал-Вадоийнинг оиласи ҳам жуда катта экани қайд этилган: фарзанд ва набиралари умумий сони 134 нафар экани, у 110 ёшида охирги марта уйланиб, яна фарзандли бўлгани ҳақида ҳам маълумот келтирилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: