Диққат! Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати -13° гача тушади!
Бугун ва эртага ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади. 21-23 январь кунлари мамлакатнинг катта қисмида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Ҳарорарт ҳафтанинг иккинчи ярмидан пасаяди, кечаси -2…-7°, кундази -2…+3° бўлади. Шимолда ҳарорат -13° гача тушади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 21-22 январь кунлари шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди. Тоғли ҳудудларда кўчки хавфи сақланиб қолади.
