Зеленский Ғарб иттифоқчилари Украинани Россиядан, Исроилни эса Эрондан ҳимоя қилиши мумкинлигига ишора қилди
Эркин дунё Исроилни ҳимоя қилиб, бундай бирлик нафақат мумкин, балки 100% самарали эканлигини ҳам намойиш этди. Иттифоқчиларнинг қатъий ҳаракатлари террорнинг муваффақияти ва инфратузилмани йўқотишнинг олдини олди ва тажовузкорни совиб кетишга мажбур қилди. Исроил каби НАТО аъзоси бўлмаган Украинани террордан ҳимоя қилишда ҳам шундай бўлиши мумкин. Бу эса 5-моддани фаоллаштиришни талаб қилмайди, фақат сиёсий ирода етарли.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг 5-моддаси учинчи томон ҳужуми содир бўлган тақдирда ҳар қандай иттифоқчи давлатга ёрдам беришни назарда тутади. Бир НАТО аъзосига қилинган ҳужум бутун альянсга қилинган ҳужум деб ҳисобланади.