Футбол. “Челси” ва “Барселона”дан ишончли ғалаба. Ҳозиргина ўз ниҳоясига етган матчлар шарҳи билан танишинг (голлар ва турнир жадвалидаги ҳолат)

Футбол. “Челси” ва “Барселона”дан ишончли ғалаба. Ҳозиргина ўз ниҳоясига етган матчлар шарҳи билан танишинг (голлар ва турнир жадвалидаги ҳолат)

Испания чемпионатининг 21-турида «Атлетико» ўз майдонида «Малёрка»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлабки гол 22-дақиқада Сёрлот ҳисобига ёзилди. 75-дақиқада меҳмонлар ҳимоячи Лопес ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 87-дақиқада захирадан майдонга тушган Алмада якуний нуқтани қўйди.

Натижада «матрасчилар» очколари сонини 44 тага етказиб, 3-ўринга қайтди. «Малёрка» 21 очко билан 16-поғонада.

Ла Лига. 21-тур
Атлетико – Малёрка 3:0

Дастлаб Олмо 52-дақиқада ҳисобни очди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Рафиня фарқни иккитага оширди. 73-дақиқада эса Ямал жуда чиройли тарзда ҳисобни йириклаштирди.

Натижада «Барселона» очколари сонини 52 тага етказиб, 1-ўринни қайтариб олди. «Овиедо» 13 очко билан сўнгги 20-поғонада.

Ла Лига. 21‑тур
Барселона – Овиедо 3:0

Англия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган уч ўйин якунига етди.

«Челси» (37, 4-ўрин) Лондонда «Кристал Пэлас» (28, 15-ўрин) 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

«Астон Вилла» (46, 3-ўрин) эса сафарда «Нюкасл»ни (33, 9-ўрин) икки тўп фарқи билан енгди.

Кристал Пэлас – Челси 1:3
Нюкасл – Астон Вилла 0:2

Брентфорд — Ноттингҳэм Форест 0:2

Дўстларингизга ҳам юборинг: