«Зўр ТВ!» Нима жин урди?! Ҳусанов, қолиб «Барса»ни ўйинини берасиларми?!
“ЗўрТВ”дагилар нега бундай қилди?
Бугун тунда барча футбол мухлисларини бедор қиладиган Европа Чемпионлар лигаси 8-тур ўйинлари бир вақтда, яъни 28 январдан 29 январга ўтар кечасида соат 1:00 да старт олади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган Манчестер Сити клуби ўз уйида Туркиянинг Галатасарай клуби билан ўйнайди. Шубҳасиз, Абдуқодир ҳам ўйнаса керак. Айни шу вақда қолган матчлар ҳам старт олади. Бу УЕФАни янги тартиби. Қизиғи, ЕЧЛ ўйинларини олиб бераётган ЗўрТВ канали, ҳамюртимиз ўйинини эмас, балки Барселона—Копенҳаген баҳсини олиб берар экан.
Тўғри, юртимизда каталония клуби мухлислари кўп. Лекин, шу вақтда бошланадиган Реал Мадрид, Ливерпуль, Челси, Наполи, Арсенал…каби клубларнинг ҳам мухлислари озчилик эмасда!
Телеканал спорт эфири жамоаси учун энг зўр вариант Абдуқодирни ўйинини олиб бериш эди.
Ҳа, майли, нима ҳам қилардик. Эфир уларники, тижорат уларники, қарор уларники…
