Жамоатчиликни ларзага солган қотиллик: ўз қизчасини ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди (Видео)

Жамоатчиликни ларзага солган қотиллик: ўз қизчасини ўлдирган отага суд ҳукми ўқилди (Видео)

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида жамиятни ларзага солган мудҳиш жиноят — ота томонидан ўз фарзандининг ҳаётига суиқасд қилиниши билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, судланувчи турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб қолган. Ғазаб отига минган ота, ҳеч қандай айби бўлмаган вояга етмаган фарзандига ўткир тиғли жисм билан оғир жароҳат етказган. Афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, мурғак гўдак олинган жароҳатлар натижасида вафот этган.

Суд мажлисида судланувчи содир этилган жиноятнинг ўта оғирлиги ва ижтимоий хавфлилиги инобатга олиниб, суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топди. Айбланувчига 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: