Роналду ўзини “алданди” деб ҳисобламоқда

Роналду ўзини “алданди” деб ҳисобламоқда

Роналду сўнгги ўйин қайдномасида йўқ эди. Унда ҳеч қандай жароҳат ёки жисмоний дам олиш ҳақида маълумот берилмаган. Бунда унинг юқоридаги ташкилотга протести сабаб қилиб кўрсатиляпти.

Норозилик сабаблари:
• Криш PIF “Ал Насср” ва бошқа уларга тегишли рақобатдош жамоаларнинг ўзаро нотенг йўналишда ишлашидан жуда хафа.
• Португалнинг фикрича, “Ал Насср”нинг рақобатбардош қобилиятини сунъий ўлдиришяпти, айниқса, “Ал Ҳилол” билан солиштирганда.
• Трансферлар ва менеджмент масаласида нотенгликлар назарда тутилган. Бу ерда ҳеч қандай молиявий ҳолат айтилмаган.

“Ал Насср” ва “Ал Ҳилол” лойиҳасидаги фарқлар:
• “Ҳилол”да кўпроқ ва қимматроқ трансферлар.
• Сифатли мураббийлар.
• Осиё миқёсида натижалар.

Роналду ўзини “алданди” деб ҳисобдашига асосли факторлар:
• PIF “Ҳилол”ни “флагман лойиҳа” сифатида кўряпти, ваҳоланки Роналду келишида бошқа ваъдалар берилган.
• “Насср” 2-ролда қолиб кетди. Бу эса Кришга ёқмади. У ўз клубига асосий эътибор қаратилишини хоҳламайди. Мақсад соғлом рақобат ва тенг молия.

Трансферлардаги фарқ:
• Дарвозабон масаласида “Ҳилол”га Буну, “Насср”га тажрибасиз Бенто.
• Яримҳимояда ҳали тетик ва энди праймига чиққан Невеш ва Милинкович Савич кучлиларга, Роналдуга эса фақат Брозович.
• Мураббий Инзаги “Ҳилол”да, улардан ортган Жезуш “Насср”га.
• Жамоани мустаҳкамлаш учун Бензема ва яна 3 та Европадан трансфер. Роналду томонда эса суст ҳаракат.

Криштианунинг нима хоҳлаётгани аниқ ва иддаолари ўринлидек кўриняпти. Сабаби, Роналдуни Саудия футболи юзи сифатида олиб келишган. Катта даромад ва эътибор, юқори савияли ўйинчилар келиши ҳам унинг ортидан бўлди. Менимча, келишувда ҳам шу назарда тутилган – “Сен бизни танитасан, биз сенга шарт-шароитлари юқори қилиб соғлом футбол берамиз”. Хуллас, адолат масаласи кўтариляпти. Роналду эса ўз клубида қанча гол урмасин, доимо 2-бўлиш унинг имиджига путур етказади. У жамоасини сунъий 1-ўринга олиб чиқилишини эмас, шунчаки тенг шароит (хаттоки бошида ваъда қилинган шароит) берилишини хоҳлаяпти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: