9-синф ўқувчиси ўқитувчисини отиб ташлади
Уфа шаҳридаги 16-сонли гимназияда кўнгилсиз ҳодиса юз берди: 9-синф ўқувчиси мактабга қурол билан келиб, ўқ узган. Бу ҳақда маҳаллий портал ва бир қатор ижтимоий тармоқ каналлари хабар тарқатди. Ҳодисанинг тафсилотлари борасида маълумотлар турлича. Нашрларининг ёзишича, ўсмир травматик тўпончадан ўқ узган ва оқибатда бир киши жароҳатланган. Россия ИИВ расмий баёнотига кўра, ўқувчи дарсга пластик пневматик автомат билан келган. У ўқитувчи ва уч нафар синфдошига қарата бир неча бор ўқ узиб, петарда портлатган. Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров ва вице-премьер Урал Кильсенбаев вазиятни назоратга олган. Хабировнинг таъкидлашича, ўсмир страйкбол автоматидан фойдаланган ва ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
