Банклар ва тўлов ташкилотлари тизимларига нисбатан киберҳужумлар бўлдими?

Банклар ва тўлов ташкилотлари тизимларига нисбатан киберҳужумлар бўлдими?

Марказий банк фуқароларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиққани ва киберҳужумлар ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Аввалроқ Киберхавфсизлик маркази 15 миллион нафар ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиққан бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни текшираётгани маълум қилинган эди. Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари шифрлангани ва ишончли ҳимояланганини билдирган.

Марказий банк маълум қилишича, ҳозирги кунда тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизимлари операторларининг ахборот тизимларига нисбатан бундай киберҳужумлар содир этилгани бўйича ҳеч қандай фактлар аниқланмаган.

Фуқароларга қуйидаги тавсияларга қатъий амал қилиш сўралди:

— номаълум ва шубҳали манбалардан тарқатилаётган ҳаволаларга кирмаслик;

— шахсий маълумотларни (банк карта реквизитлари, SMS-кодлар, пароллар) ҳеч кимга бермаслик;

— фақат расмий манбалар орқали эълон қилинаётган ахборотга ишониш;

— шубҳали ҳолатлар юзага келганда тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиш.

Дўстларингизга ҳам юборинг: